2017-10-23 17:17:00

“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” РАҲБАРИЯТИДА ЎЗГАРИШ

Жорий йилнинг 23 октябридан “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи этиб, ушбу муассасанинг “Концерт томоша фаолиятини лицензиялаш” бўлими бошлиғи Одил Абдуқаҳҳоров тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Маълумот учун, шу вақтга қадар вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи сифатида Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директори Азамат Ҳайдаров фаолият олиб бораётган эди.

Ушбу масалага бағишлаб ўтказилган  йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Одил Абдуқаҳҳоровни жамоага таништирди. Йиғилишда вазирликнинг бошқарма бошлиқлари ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг барча ходимлари иштирок этди.

“Туркистон-пресс”