2017-10-23 17:37:00

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР БАҲСИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши томонидан “Азим шаҳрим Самарқанд” шиори остида фестиваль ўтказилди.

Вилоят ёшлар маркази ҳамда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида ташкил этилган фестивалда олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари қатнашди.

Ёш иқтидор эгалари эркин мавзуда расм чизиш бўйича кўрик-танлов, саҳна кўринишлари, рақс, қўшиқ куйлаш, “Заковат”интеллектуал ўйини ҳамда мини-футбол мусобақаларида ўзаро баҳслашишди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда эркин мавзуда расм чизиш танловида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти талабалари —Роза Турсунқулова ва Севара Абсаломова, мини-футбол мусобақасида Самарқанд давлат университети жамоаси, “Заковат”интеллектуал ўйинида Самарқанд давлат чет тиллари институтининг “Смарт”жамоаси биринчиликни эгаллади.      

“Туркистон-пресс”