2017-10-25 12:12:00

БОКСЧИЛАРИМИЗ ҚОЗОҒИСТОНДАН МЕДАЛЛАР ШОДАСИ БИЛАН ҚАЙТИШДИ

Жорий йил 17-21 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Аксай шаҳрида бўлиб ўтган халқаро бокс турнирида 2000-2001 йилларда туғилган ёшларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб қайтишди.

Ёш боксчиларимиз турнир натижаларига кўра, 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишган. Жумладан, Асадбек Шодибоев, Иқболжон Муродов ва Жамшидбек Махмадалиевлар олтин медални қўлга киритган бўлса, Умиджон Ғаниев, Муҳаммадмусо Абдураҳмонов кумуш медални ўзиники қилишди, Бекзод Исадуллаев ва Абдулализ Одиловга бронза медаллари насиб этди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”