2017-10-25 13:13:00

ИПАКЧИЛИК СОҲАСИ РИВОЖЛАНМОҚДА

Кеча пойтахтимиздаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институтида “Сифатли ва рақобатбардош пилла хом ашёси етиштиришнинг долзарб муаммолари” мавзуида анжуман бўлиб ўтди.

Унда соҳа вакиллари сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда ипакчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш, жаҳон бозорига рақобатбардош тайёр маҳсулотлар етказиб бериш ҳажмларини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини айтиб ўтди.

Шунингдек, анжуманда кейинги йилларда институтда 20 дан ортиқ истиқболли тут навлари ва яна шунча ипак қурти зот ва дурагайлари яратилганлиги таъкидланди.

Айтиб ўтиш ўринлики, юртимизда боқилаётган ипак қуртининг 55-60 фоизи институт олимлари томонидан яратилган.

Айни вақтда Хитой, Япония, Жанубий Корея, Вьетнам, Болгария, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон каби мамлакатлар билан ипакчиликнинг турли йўналишларида ҳамкорлик қилинмоқда.

Ушбу ҳамкорликлар негизида  юртимизда ипакчилик соҳасини янада кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш имкониятлари ортиб бораётганлиги эканлиги қайд этилди.

“Туркистон-пресс”