2017-10-25 13:33:00

ЖЎРАБЕК КАРИМОВ МАЛАЙЗИЯ ТУРНИРИ ЯККАЛИГИДА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларидан иборат бўлган турнир давом этмоқда.

Ўтган ҳафта Малайзиядаги турнирда бош мукофотни қўлга киритганҳамюртимиз  Жўрабек Каримов илк даврада гватемалалик Вильфредо Гонсалесни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи босқичга йўлланма олди.

Таққослаш учун, 19 ёшли Каримов дунё рейтингида 1029, 24 ёшли Вильфредо эса 918-ўринни эгаллаб турибди. Жўрабек энди катта эҳтимол билан иккинчи даврада турнирнинг бешинчи ракеткаси ҳиндистонлик Карунудай Сингхга қарши кортга чиқади. 

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”