2017-10-25 20:20:00

ЎЗБЕКИСТОН – ТУРКИЯ МУЗОКАРАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛГАН ТАРКИБДА ДАВОМ ЭТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон мулоқотни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар. 

Унда расмий делегациялар аъзолари, вазирлик ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Музокарада мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. 

“Туркистон-пресс”