2017-10-30 23:43:00

ЖЎРАБЕК КАРИМОВ ATP РЕЙТИНГИДА ДЕЯРЛИ 300 ПОҒОНА ЮҚОРИЛАДИ

Жаҳон теннис ташкилоти — ATP теннисчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль пешқадамликни ўзида сақлаб қолган.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истоминнинг эса ўрни ўзгармаган. У ўтган ҳафтадагидек 56-ўринда турибди. Теннисчиларимиз орасида Малайзиядаги турнирларда муваффақиятли иштирок этаётган Жўрабек Каримов 299 поғона юқорилади ва 730-ўринга чиқиб олди. 

“Туркистон-пресс”