2017-10-30 23:53:00

13 ЁШЛИ НОДИРБЕК ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕРГА АЙЛАНДИ!

Жорий йилнинг 20-29 октбярь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида шахмат бўйича анъанавий халқаро турнирда ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этди.  

Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар ва катталар терма жамоа аъзолари Жаҳонгир Воҳидов, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Жавоҳир Синдоровлар иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этдилар. 

Жумладан, блиц йўналиши бўйича ўтказилган мусобақаларда халқаро тоифадаги спорт устаси 15 ёшли Нодирбек Ёқуббоев дунёнинг 24 давлатидан ташриф буюрган 300 нафар шахматчилари орасидан биринчи ўринни эгаллади. 

Мусобақада ўзига хос ўйин маҳоратини намойиш этган 13 ёшли Нодирбек Абдусатторов ҳам жаҳон  шахмат мутахассислари эътирофига сазовор бўлди. Мазкур мусобақада Н.Абдусатторов  шахмат бўйича  халқаро гроссмейстер унвонининг учинчи талабини бажарди. 
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек ўтган йили ўтказилган анъанавий мусобақада халқаро гроссмейстерлик унвонининг биринчи талабини бажарган эди. Иккинчи талабни 2017 йил август ойида ўтказилган “24 Абу-Даби  шахмат фестивали”дауддалаган  эди. Ҳамюртимиз учинчи талабни эса 2017 йил 29 октябрь куниСанкт-Петербургшаҳрида ўтказилган халқаро турнирда бажарди.

“Туркистон-пресс”