2017-11-01 06:16:00

«SMART CLASS» – КЕЛАЖАК ТЕХНОЛОГИЯСИ

Телекоммуникациява ахборот-коммуникация технологиялариечимлари бўйича дунёда етакчилар қаторида бўлмиш “Huawei Tech Investment Tashkent” ХК МЧЖ компанияси («Huawei» бренди) мобильқурилмалар яратишда ҳам ўз брендини фаол илгари суриб келмоқда. Бундан ташқари, инновацион қарашларга таянган ҳолда, компания таълим, тиббиёт, транспорт хизматлари ва жамоат ҳавфсизлиги соҳаларида ечимлар таклиф этмоқда. Компаниянинг Ўзбекистондаги муваффақиятли лойиҳаларидан бири (2012-2014 йиллар) «Электрон таълим» (e-Learning) бўлиб, у Ўзбекистоннинг кўплаб ўқув юртларида тадбиқ этилганди.

“Smart Class” ечими эса компания учун янги йўналиш бўлиб, унинг ёрдамида ўқувчилар интерфаол режимда ўқитувчи билан уланиши ва ҳам умумий, ҳам индивидуал вазифалар олиши мумкин. Бундан ташқари, синф видео-конференция тизими билан жиҳозланган бўлиб, ўқитувчилар ва ўқувчиларга чет эллик маърузачилар ва мутахассислар билан масофадан туриб тажриба алмашиш имкониятини беради. Таъкидлаш зарурки, “ақлли подиум” ва “ақлли доска” каби ечимларга эга ушбу «Smart Class»нинг муқобили Марказий Осиёда йўқ.

Лойиҳанинг асосий мақсади – таълим муассасаларига замонавий технологияларни жорий қилиш ва ўқув жараёнини янада такомиллаштиришдан иборат. “Ақлли ечимлар”нинг муаллифлари билимларнинг ягона электрон базасини яратишни таклиф қилишяпти. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда у Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ишлайди ва мамлакат таълим тизимини янада юқори даражада ривожлантиришга хизмат қилади.

– “Huawei”компанияси таълим тизимини глобал кўламда ривожлантириш бўйича катта тажрибага эга ва дунёнинг 150 дан зиёд университети билан ҳамкорлик қилади. Хусусан, Ўзбекистонда 164 та объектда, шу жумладан олий ўқув юртларнинг 1000Mb (Gigabit Ethernet) тезликда магистрал тармоғига уланган йирик факультетлари ва уларнинг филиалларида «Электрон таълим» (Е-Learning) бирлашган ягона тармоғини яратиш ташаббуси билан чиққан. Ушбу тажриба бизга мижозлар талабини яхшироқ тушунишга ва таълим сифати, самарадорлигини ва ёш иқтидорларни ўқитиш даражасини ошириш учун коммуникацион ускуналарни такомиллаштиришга ёрдам берди, – дейди компаниянинг Ўзбекистондаги бош директори Ван Пэн.

“Smart” технологиялари асосида “Huawei”компанияси 2016 йилда Тошкент Ахборот технологиялари университети қошида “HAINA”авторизацияланган академиясини очган, ҳар йили телекоммуникациялар бозори талабидан келиб чиққан ҳолда, уни 200 дан ортиқ мутахассислар битириб чиқиши режалаштирилмоқда. Мазкур йилнинг бошида компания томонидан Тошкент шаҳридаги хитой тилини ўқитишга ихтисослаштирилган 59-сонли ўрта таълим мактабига илк «Smart Class» совға қилинганди. Навбатдаги «Ақлли Синф» Huawei “International House” лицейида ўрнатилмоқда.

– Ушбу “Smart Class”нинглицейимизга берилиши биз учун катта масъулият. Мақсадимиз келажак авлодга, лицейимизнинг ёш истеъдодларига энг янги технологиялар ёрдамида янада кўпроқ ютуқларга эришиш ва ўз билимларини жаҳон стандартлари даражасида ривожлантириш мумкинлигини кўрсатишдан иборат. Биз “Huawei”компаниясининг энг замонавий технологиялари кўмагида таълимнинг транспарент тизимини киритиш ва маълумотлар базасини яратишни кўзда тутмоқдамиз. Шунда лицейнинг ҳар бир ўқувчиси узоқдан туриб ёки тармоқ ичида лицейнинг академик тақвимига киритилган у ёки бу фанни чуқурроқ ўрганиши мумкин. Бундан ташқари,видео-конференция тизими ёрдамида биз халқаро миқёсга чиқишни ҳамда ўқувчиларимизга масофадан таълим бериш учун чет эллик маърузачилар ва мутахассисларни таклиф этиш ниятидамиз, – дейди “International House”лицейи директори Алишер Тиллаев.

Келгусида лицей раҳбарияти ушбу ечимнинг технологик имкониятларидан фойдаланган ҳолда он-лайн видео-дарслар ташкил этишни режалаштирмоқда. Таъкидлаш зарурки, “ақлли подиум” ва “ақлли доска” каби ечимларга эга ушбу «Smart Class»нинг муқобили Марказий Осиёда йўқ.

“Huawei” компаниясининг «Smart Class»и бу ўзига хос платформа бўлиб, «Zenitar» маҳаллий компанияси билан биргаликда яратилган замонавий технологияларнинг ягона комплекс тизимга бирлаштирилганидир. Ушбу синов лойиҳаси “International House”лицейида муваффақиятли ишга туширилса, келажакда Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликлари кўмагида «Smart Class» концепциясини бутун Ўзбекистон бўйлаб кенг кўламда ишга тушириш кўзда тутилмоқда.

Абдулла ҒОЗИЕВ.

“Туркистон-пресс”.