2017-11-01 16:26:00

АЛИШЕР СУЛТОНОВ БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Президентининг фармонига кўра, Алишер Султонов Бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланди, деб хабар берди «Газета.uz».

Шу билан бирга Алишер Султонов «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг бошқаруви раиси лавозимини ҳам сақлаб қолган.

Бунга қадар Бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимида ишлаб келган Ғуломжон Ибрагимов эса Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сурат: «Газета.uz»