2017-11-01 16:39:00

ЖЎРАБЕК ЖУФТЛИКЛАР БАҲСИДА ЯРИМ ФИНАЛГА ЧИҚДИ

Малайзияда теннис бўйича мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи “Фьючерс” турнири бўлиб ўтмоқда.

Хитойлик Аоран Ванг билан жуфтлик ҳосил қилган Жўрабек Каримов бугун турнирда биринчи рақам остида сараланган Хитой Тайпейилик теннисчилар Ти Чен ҳамда Жуи Чен Хунгларни 5:7, 7:5, 10:8 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финал иштирокчисига айланди.

Ярим финалда Жўрабек ва унинг шериги финал йўлланмаси учун бошқа бир ҳамюртимиз бор жуфтлик: Ҳумоюн Султонов ва қирғизистонлик Данияр Дулдаев ҳамкорлигига қарши кортга чиқади. 

“Туркистон-пресс”