2017-11-01 16:12:00

13 ЁШЛИ ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕРГА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони, ёш халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовга Президентимиз совғаси топширилди.

Шу муносабат билан Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда таъкидланганидек, жориййилнинг 20-29 октбярь кунлари Россиянинг Санкт-Петербур гшаҳрида шахмат бўйича анъанавий халқаро турнирда ўзига хос ўйин маҳоратини намойиш этган 13 ёшли Нодирбек Абдусатторов жаҳон  шахмат мутахассислари эътирофига сазовор бўлди. Мазкур мусобақада Н.Абдусатторов  шахмат бўйича  халқаро гроссмейстер унвонининг учинчи талабини бажарди. 

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек ўтган йили ўтказилган анъанавий мусобақада халқаро гроссмейстерлик унвонининг биринчи талабини бажарган эди. Иккинчи талабни 2017 йил август ойида ўтказилган “24 Абу-Даби шахмат фестивали”дауддалаган  эди. Ҳамюртимиз учинчи талабни эса 2017 йил 29 октябрь куниСанкт-Петербургшаҳрида ўтказилган халқаро турнирда бажарди.

Жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстер Нодирбек АбдусатторовгаПрезидентимиз Шавкат Мирзиёев совғаси — энг сўнгги русумдаги замонавий ноутбукни Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Рустам Қурбонов тантанали равишда топширди.

– Президентимизнинг биз, ёшларга билдираётган юксак ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз, – дейди ёш халқаро гроссмейстерНодирбек Абдусатторов. – Бу ишонч бизга келажакда янада юксак марраларни эгаллашга куч-ғайрат бағишлайди. 

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”