2017-11-02 17:17:00

САМАРҚАНД КЎЧАЛАРИДА ЯНГИ АВТОБУСЛАР

Самарқанд шаҳар кўчаларида Самарқандҳамкортрансмасъулияти чекланган жамияти томонидан 6Е-Кимёгарлар қўрғони – Университет хиёбонийўналиши бўйича замонавий LE-60 маркали ISUZU автобуслари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

—Айни пайтда мазкур йўналишда синов учун 56 йўловчига мўлжалланган 25 ўриндиқли 2 та автобус ҳаракати йўлга қўйилди, —дейди корхона иш бошқарувчиси Бахтиёр Тоғаев. —Йўловчилар сони, ёқилғи харажатлари ва бошқа омиллар ўрганилгач, автобуслар сони оширилиши кўзда тутилган. Ҳар бир автобус учун “Микрокредитбанк”вилоят филиалидан беш йил муддатга 414 миллион сўмдан кредит олдик. 

“Туркистон-пресс”

Бахтиёр МУСТАНОВ(“Зарафшон” газетаси) олган сурат.