2017-11-02 17:27:00

ЎЗБЕК КАРАТЭЧИСИ ДУНЁ РЕЙТИНГИДА БИРИНЧИ ЎРИНГА КЎТАРИЛДИ

Олимпия оиласига мансуб каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчи аъзоси Садриддин Сайматов янги эълон қилинган дунё рейтингида биринчи ўринга кўтарилди.

-60 кг вазн тоифасида татамига чиқиб келаётган 20 ёшли спортчимиз қисқа фурсатда катта ютуқларга эришди. Осиё чемпиони бўлган Сайматов куни кеча Испаниянинг Тенерифе шаҳрида якунланган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. 

Ўзбекистон каратэси тарихида ҳали ҳеч бир спортчи чорак финалдан нарига ўта олмаган эди. Садриддин ўз вазн тоифасида 2017 йилнинг энг яхши каратэчиси сифатида ҳам эътироф этилди. Ушбу муваффақиятли иштироки эвазига у янгиланган дунё рейтингида 2-ўриндан биринчи поғонага кўтарилиб олди. 

“Туркистон-пресс”