2017-11-02 17:47:00

ЖЎРАБЕК ЖУФТЛИКЛАР БАҲСИДА ФИНАЛГА ЧИҚДИ

Шу кунларда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи теннис турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақанинг жуфтлик баҳсларида ярим финал учрашувлари ўтказилмоқда. Ярим финалнинг илк жуфтлигида ўзбекистонлик ёш теннисчилар Жўрабек Каримов ва Ҳумоюн Султонов бир-бирларига қарши кортга чиқишди.

Бир соату 28 дақиқа давом этган учрашувда Жўрабек Каримов ва хитойлик Аоран Вонг дуэти Ҳумоюн Султонов ҳамда қирғизистонлик Данияр Дулдаев тандемини 3:6, 6:4, тай-брекда 10:6 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”