2017-11-02 22:22:00

НОДИРБЕК АБДУСАТТОРОВ ДУНЁ БЎЙИЧА ИККИНЧИ!

Хабарингиз бор, ёш шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов яқинда халқаро гроссмейстер унвонига эга бўлди.

13 ёшида ушбу натижани қайд этган Нодирбек энг ёш гроссмейстер бўлиш бўйича дунёда иккинчи натижани қайд этди. 

Маълумот учун, бунгача россиялик Сергей Карякин 12 ёш 7 ойлигида гроссмейстер меъёрини бажариб, дунёнинг энг ёш гроссмейстерига айланган. 13 ёш 1 ой 11 кунлигда бундай натижани бажарган Нодирбек Абдусатторов эса бу борада дунёда иккинчи бўлди.

“Туркистон-пресс”