2017-11-02 22:32:00

ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАМИЗШРИ-ЛАНКА ФУТБОЛЧИЛАРИГА ҚАРШИ: 10:0!

19 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тожикистонда ўтаётган Осиё чемпионатига саралаш баҳсларининг “В” гуруҳида Тожикистон, Шри-Ланка, Мальдив ороллари ва Бангладеш терма жамоалари билан баҳслашмоқда.

Футболчиларимиз дастлабки учрашувини Шри-Ланка футболчиларига қарши ўтказди. Ҳужумкор ўйин намойиш этган терма жамоамиз аъзолари рақибларини 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Александр Мочинов шогирдлари 4 ноябрь куни Мальдив ороллари терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 2018 йил 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари Индонезияда бўлиб ўтади.

“Туркистон-пресс”.