2017-11-03 18:28:00

ЖЎРАБЕК КАРИМОВ МАЛАЙЗИЯДАГИ ТУРНИР ҒОЛИБИГА АЙЛАНДИ

Иқтидорли теннисчимиз Жўрабек Каримов Малайзиядаги Фьючерс” турнирида жуфтлик баҳслари финал ўйини ғолибига айланди.

Хитойлик Аоран Ванг билан жуфтлик ҳосил қилган теннисчимиз финалда Юичи Ито (Япония) ва Нуттанон Кадчапанан (Тайланд) ҳамкорлигига қарши ўйин ўтказди. 

1 соат 25 дақиқа давом этган ўйинда Жўрабек ва унинг шериги 7:6, 6:4 ҳисобларида ғалаба қозонди ва турнирнинг жуфтлик баҳслари ғолиби бўлди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”