2017-11-06 11:27:00

ТАШАББУСКОР ЁШЛАР ПАРТИЯ ЭЪТИБОРИДА

O‘zLiDeP вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари қошида ташкил этилган “Ёш либераллар” клублари томонидан мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолиятибилан шуғулланишлари учун етарли шароит ва имкониятлар яратиш йўлида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бухоро муҳандислик-технология институтида O‘zLiDePнинг “Ёш либераллар” клуби ҳамда унинг таркибидаги “Келажак депутатлари” ва “Ёш тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш” гуруҳларининг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари билан давра сухбати ташкил этилди.

Тадбирда бир гуруҳиқтидорли ёшлар томонидан мамлакатимиз иқтисодий тараққиётини ривожлантириш йўлида ишлаб чиқилган лойҳалар тақдимоти ўтказилди.

- Мен тақдим қилган “JI MI NI CAD”дастури тикилаётган кийимни андазаларга ажратишда кам харажат талаб қилиб, янги андазаларни турли шаклларда тавсия этишда қўл келади. Ушбу лойиҳа бугунги кунда “Шофиркон индустриал текс” корхонасида кенг тадбиқ этилиб,ўз самарасини бермоқда – дейди, мазкур олий ўқув юрти талабаси Беҳруз Ғайбуллаев.

Тадбирда депутат ва мутахассислар томонидан барча ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

“Туркистон-пресс”