2017-11-06 12:04:00

СИРДАРЁЛИКЛАР ПЕШҚАДАМ

Наманган шаҳридаги”Баркамол авлодстадионида 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида енгил атлетика бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 247 нафар ёш атлет икки гуруҳга бўлиниб,ғолиблик учун кураш олиб борди. Спортчиларнинг 103 нафарини қизлар ташкил қилди.

Чемпионатда иккинчи гуруҳда баҳс олиб борган сирдарёликлар 282 очко жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар.

110 метрга тўсиқлар оша югуришда сирдарёлик спортчи Нодир Норбоев 18.66 сония натижа кўрсатиб, чемпионатнинг бронза медалига эга чикқан бўлса, ядро улоқтириш секторида баҳсларга киришган Майна Ҳамзаева ва Аслиддин Раҳмонбердиев битта олтин ва битта кумуш медалларни қўлга киритди.

Мусобақа сўнггида ғолиб жамоалар ва спортчиларга тадбир ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ

“Туркистон-пресс”