2017-11-06 13:00:00

НАМАНГАНЛИК ШИФОКОРЛАР ЧЕЛЯБИНСКДА

Наманган вилоятида тиббиёт тобора юксалиб бормоқда. Айниқса, чет эллик соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан амалга оширилаётган ўзаро ҳамкорлик алоқалари юқори самаралар омили бўлмоқда.

Наманган вилояти ҳокими раҳбарлигида вилоят делегацияси Россия федерациясида бўлганида Челябинск шаҳридаги етук клиникаларда амалиёт ўташ учун Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан Челябинск Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида меморандум имзоланган эди.

Меморандумга кўра, айни вақтда 22 нафар наманганлик шифокор (жарроҳ, педиатр, реаниматолог-анестезиолог, лор, травматолог, болалар жарроҳи, терапевт) Челябинскда ўз малакаларини оширмоқдалар. Ўз навбатида, улар ўтказилаётган операция жараёнларида ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Санжарбек ҲАМИДОВ.

“Туркистон-пресс”