2017-11-06 13:16:00

МАМЛАКАТИМИЗ АҲОЛИСИ 33 МИЛЛИОН НАФАРГА ЯҚИНЛАШМОҚДА

Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2017 йил 1 октябрь ҳолатига 32 миллион 511,9 минг нафардан ошди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси ахборот тарқатди.

Унда таъкидланишича, мамлакатимиз фуқаролари сони 2017 йил бошидан буён 1,2 фоизга ёки 391,4 минг кишига ўсган.

Яна шуни эътироф этиш жоизки, аҳолининг 16 миллион 451,9 минг нафари (аҳоли умумий сонининг 50,6 фоизи) шаҳарларда, 16 миллион 060,0 минг киши (аҳоли умумий сонининг 49,4 фоизи) қишлоқларда истиқомат қилмоқда.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”