2017-11-06 16:25:00

ЖЎРАБЕК РЕЙТИНГДА ЮҚОРИЛАМОҚДА

Бугун ATP теннисчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Янги рейтингга кўра, испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль пешқадамликни ўзида сақлаб қолган. Британиялик Энди Маррей эса учинчи ўриндан 16-ўринга тушиб кетди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истоминнинг икки поғона пастлаган. Айни пайтда у 58-ўринга тушди. Малайзиядаги турнирларда муваффақиятли иштирок этган Жўрабек Каримов 77 поғона юқорилади ва 653-ўринга чиқиб олди. 

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”