2017-11-07 10:00:00

ПРЕЗИДЕНТ ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Сазерленд Спрингс шаҳридаги Биринчи баптист черковида юз берган отишма оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди.