2017-11-07 13:14:00

САБИНА ТАИЛАНДДА ДУНЁНИНГ 83-РАКЕТКАСИГА ҚАРШИ ЎЙНАЙДИ

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова бугун Таиланднинг Хуа Хин шаҳрида ўтказилаётган халқаро турнирдаги иштирокини бошлайди.

Ҳамюртимиз мукофот жамғармаси 125 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирнинг илк давра учрашувида мусобақада иккинчи рақам остида таснифланган россиялик Евгения Родинага қарши кортга чиқади.

Таққослаш учун, Родина дунё рейтингида 83, Шарипова эса 191-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро тўқнаш келишмаган.

“Туркистон-пресс”