2017-11-07 13:29:00

ГУЛИСТОНДА “БОЛАЛАР ВА СУВ” ЭКОФЕСТИ¬ВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сирдарё вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида “Сув — ҳаёт манбаи” шиори остида “Болалар ва сув” экофести­вали бўлиб ўтди.

Мазкур экофестивалда “Баркамол авлод” болалар марказларининг тўгарак аъзолари сув ва унинг ҳаётимиздаги ўрни ҳақидаги расмлари, экологик саҳна кўринишлари билан ўзapo беллашдилар.

Экофестиваль якунига кўpa, Янгиер шаҳрининг “Ёш экологлар” жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади.

 Иккинчи, учинчи ўринлар Мирзаобод ва Гулистон туманларининг “Томчи” ҳамда “Тарғибот” жамоаларига насиб этди.

Экофестивалда, шунингдек, “Энг намунали саҳна кўриниши”, “Энг чиройли расм”, “Энг билимдон иштирокчи”, “Энг иқтидорли жамоа”, “Энг ёш иштирокчи” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Туркистон-пресс”