2017-11-07 13:45:00

БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАРДА САЙЛОВГА ПУХТА ҲОЗИРЛИК

Жорий йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов ўтказилиши муносабати билан шу кунларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши мазкур сайловни уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказмоқда.

Жумладан, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-текшириш маркази қошида тузилган бошланғич партия ташкилотида ҳам ҳисобот йиғилиши ташкил этилиб, унда партия туман кенгаши фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда марказ бош шифокори, бошланғич партия ташкилоти раиси  Алишер Абидов  2017 йил 24 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда “Адолат” СДПнинг фаол иштирокини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

— Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов партиямизнинг обрў-эътиборини ошириш ҳамда сиёсий майдонда ўз кучини синаш имконини яратади. Ҳозирда олдимизда сайлов кампанияси даврида бажарилиши лозим бўлган барча ташкилий-амалий чора-тадбирларини аниқ белгилаб олиб, уларни тизимли бажариш вазифаси турибди. Жумладан, туман сайлов штабларини тузиш, сайлов кампанияси даврида таянч тузилма сифатида уларни тарғибот материаллари билан таъминлаш, масъулларни бириктириш бирламчи вазифалардан саналади, — дейдипартия “Ёшлар қаноти” етакчиси Маъруф Мустафоев.

Йиғилишда Тошкент шаҳар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

“Туркистон-пресс”