2017-11-07 15:00:00

“ЎЗБЕКИСТОН ХДПНИНГ ЭНГ ФАОЛ АЁЛИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Навоий вилояти Навбаҳор туманида Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг туман босқичи “Ташаббус ва ғояларимиз — мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун” шиори остида бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари, партиянинг вилоят ва туман кенгаши масъул ходимлари, БПТ етакчилари, партия фаоллари, ёшлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда иштирокчилар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашиб, билимларини синовдан ўтказишди. Кўрик-танлов якунига кўра, 16-мактабнинг “Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари” фани ўқитувчиси Чарос Бозорова танлов ғолиблигини қўлга киритди ва Ўзбекистон ХДП туман кенгашининг 1-даражали диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмага эга бўлди.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”