2017-11-07 14:49:00

УЧ НАФАР БОКСЧИМИЗ ЯРИМ ФИНАЛ БАҲСЛАРИДА ИШТИРОК ЭТАДИ

Вьетнамда бокс бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари бошланди.

Бугун қитъа биринчилигида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ёдгорой Мирзаева вазни 57 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги беллашувларда ҳиндистонлик Сония Лазер билан куч синашади.

Мусобақанинг 81 килограммгача вазн тоифасида эса ҳамюртимиз Эъзозахон Мелиева мезбонлар шарафини ҳимоя қилаётган Ти Нгуен Хонгга қарши финал йўлланмасини қўлга киритиш учун рингга кўтарилади. Шунингдек, ярим финалда юқори бўлган Гўзал Исматова ( 81 кг.) ҳиндистонлик Сима Пуния билан рақобатлашади.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”