2017-11-09 12:32:00

“ELMAKON” ЭЛ ХИЗМАТИГА БЕЛ БОҒЛАДИ

Кўҳна тарих олдида унча катта бўлмаган давр — истиқлолга эришилган даврда юртдошларимиз онг-шуурида катта ўзгаришлар содир бўлганини бугун нафақат халқимиз, балки хорижликлар ҳам эътироф этишаётгани бор гап. Бу вақт ичида илгари хаёлга келтиришнинг ҳам имкони бўлмаган воқеалар содир этилгани, энг муҳими, бунда халқимизнинг фаол қатлами, дея эътироф этилган тадбиркорларнинг жонбозлик кўрсатишаётгани қалбларга ўзгача сурур бахш этаётгани қувонарли.

Бугунги тезкор ва шиддатли ҳаётни замонавий ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Мазкур соҳа жуда тез ва жадал суръатларда тараққий этаётгани натижасида истеъмолчилар кун сайин янги ноу-хаулардан баҳраманд бўлишмоқда.

Албатта, оғиримизни енгил, мушкулимизни осон қилувчи замонавий смартфон ва гаджетлар, телевизор ҳамда компьютер, маиший техника сингари электроника воситаларининг сифатлиси ҳамда ҳамёнбоп нархдагисини харид қилиш ҳар бир инсоннинг хоҳиш-истагидир.

Тошкент шаҳрининг Себзор даҳасида фаолият бошлаган “ELMAKON” савдо дўкони мажмуаси пойтахтликлар ва пойтахт меҳмонларига ана шундай беминнат ва кафолатли хизмат кўрсатишни бошлади.

Бир неча ой давомида ўз рекламаси билан интернетдаги ижтимоий тармоқларда минглаб юртдошларимизнинг қизиқишига сабаб бўлган бренд ниҳоят “ELMAKON” номи билан ўзининг расмий дўконлари тармоғини очди. Байрамона руҳда безатилган мажмуа тақдимотига кенг жамоатчилик вакиллари, таниқли санъаткорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди. Очилиш маросими ўзига хос тантанага айланди.

Ташкилотчиларнинг эътироф этишларича, “ELMAKON” — электроника олами, деган маънони англатади. Эл ва Макон сўзнинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда дўкон нафосат, миллийлик ҳамда замонавийлик уйғунлигини ўзида акс эттирмоқда. Меҳмонларнинг сўзларига қараганда, мулойим муносабат ва диққат-эътибор, ҳамёнбоп нархлар, дўстона муҳит бу мажмуанинг бошқалардан фарқли жиҳатидир.

Бу дўконда бир қарашда оддий кўринган электр чойнаги (тефал)дан тортиб, энг замонавий мобиль телефонлар, процессорлари монитор ичига жойланган компьютер(моноблок)ларни, ҳажми 64 гегабайтни ташкил этувчи флеш карталарни, “ақлли телевизор”ларни харид қилиш имконининг яратилгани ҳар қандай нозик дидли харидор талабини ҳам қондира олишига шубҳа йўқ.

—Дўконимизда харидорларни жаҳон электр техникалари, саволларга тезда ечим, харид учун муносиб тавсия ва юқори даражада хизмат кўрсатиш кутмоқда, — дейди “ELMAKON” ходими Мурод Абдуллаев. — Бу ерда исталган турдаги мобиль телефонлар ва маиший техникаларни танлаш бўйича профессионал маслаҳат бериш йўлга қўйилган,ижодий ва рақобатга бардош бера оладиган акциялар ўтказиш,мамлакатимиз бўйлаб ягона нархлар белгиланиши,пухта тизимли тўлов,жаҳондаги нуфузли ишлаб чиқарувчиларнинг энг сўнгги моделдаги мобиль телефонларини етказиш, ҳар бир истеъмолчини кафолатли қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик қилишустувор мақсад саналади.

Яна бир диққатга сазоворжиҳат: харидор хоҳишига кўра, ҳозирча Тошкент шаҳри бўйлаб у танлаган буюмни уйига етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилди.

Ушбу номдаги савдо нуқталари яқин кунлар ичида Тошкентнинг Т. Шевченко кўчасидаги савдо қаторларида, Юнусобод туманидаги “Мегапланет”савдо мажмуасида иш бошлайди. Умуман, жорий йил охирига қадар пойтахтимизда яна бир неча “ELMAKON” савдо дўконлари ишга туширилиши айтиб ўтилди.Маълум қилинишича, 2018 йилдан бошлаб мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам худди шундай дўконларнинг очилиши кўзда тутилган.

Матёқуб НАРЗИЕВ,

Туркистон-пресс.