2017-11-10 13:00:00

“САЛОМАТЛИК-3” ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА

Булунғур туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникага «Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида Буюк Британиядан келтирилган аудиграф аппарати ўрнатилди.

— Илгари беморлар томоқ, бурун ва қулоқ касалликларини текширтириш учун вилоят шифохоналарига боришига тўғри келарди, — дейди марказий поликлиника шифокори Дилшод Раҳмонов. — Энди ушбу хасталикларга аниқ ташхис қўйиш имконияти пайдо бўлди. Бу беморлар учун ҳам, шифокорлар учун ҳам қулай.

“Туркистон-пресс”

Р. ҲОТАМОВ олган сурат.