2017-11-10 13:11:00

UZMOBILE GSM ТАРМОҒИДА МИЛЛИОНИНЧИ АБОНЕНТИНИ РЎЙХАТГА ОЛДИ

UZMOBILE мобиль оператори GSM тармоғида миллионинчи абонентини рўйхатга олди.

UZMOBILE Миллий мобиль алоқа оператори (“Ўзбектелеком”филиали) GSM тармоғида рамзий миллионинчи абонентини рўйхатга олди.

Компаниядан хабар қилинишича, Тошкент архитектура-қурилиш институти талабаси Шавкатжон Акмалдинов миллионинчи абонентга айланди.Бу ҳақда “Газета.uz” Хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки, UZMOBILE GSM тармоғи 2015 йил апрелида Тошкент ва Тошкент вилоятида ишга туширилган эди. Оператор 2004 йилдан буён CDMA стандарти тармоғида хизмат кўрсатиб келмоқда.

“Туркистон-пресс”