2017-11-10 13:19:00

МИРЗАЧЎЛДА “ТИКУВЧИ ДИЛНОЗА” ХУСУСИЙ КОРХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ

Бугун юртимизда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Оилавий тадбиркорларга яратилган ишбилармонлик муҳитини мустаҳкамлаб берувчи бундай       қулай имтиёзлардан фойдаланиш натижасида бугун кичик бизнес фаолияти билан шуғилланувчи тадбиркорлар сони ортиб янгидан-янги иш ўринлари яратилмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўз фаолиятини бошлаган “Тикувчи Дилноза” хусусий корхонасида ҳам бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб 10 га яқин турдаги тикув-трикотаж маҳсулотлари тайёрланмоқда.

— Мамлакатимизда хусусий тадбиркорлик, айниқса, ёшлар бизнесини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибордан руҳланиб, ҳомийлар кўмагида ажратилган 65 миллион сўмга тикувчилик цехи очдик, — дейди корхона раҳбари Дилноза Жўраева.

Корхона фаолиятининг ўзига хослиги ишни ўтовларда ташкил этилганлигидир. Ўтовлардан бирига тикув ускуналари ўрнатилган бўлса, иккинчисида бичиш ишлари амалга оширилади. Айни пайтда бу ерда болалар ва аёллар учун кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”