2017-11-10 13:29:00

ШОҲЖАҲОН ЭРГАШЕВ АҚШ ЗАМИНИДАГИ ИЛК ЖАНГИНИ ЎТКАЗАДИ

Профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган спортчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 11 ноябрь куни АҚШ заминидаги илк жангини ўтказади.

Ўзбекистон бокс мактаби тарбияланувчиси шу куни Нью-Йорк шаҳрида америкалик Маркес Хауторнга қарши рингга кўтарилади. 26 ёшли бу боксчи фаолияти мобайнида 12 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 5 тасида ғалабага эришган. Етти бор мағлубият аламини тотиб кўрган. Эътиборлиси, бу боксчини ҳамюртимиз Санжар Раҳмонов ҳам ўз вақтида мағлубиятга учратган эди.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”