2017-11-10 15:55:00

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларида ҳарбий хизматчиларларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, дунёқарашларини кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган турли тадбирлар ўтказилиши кенг йўлга қўйилган.

Хусусан, ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистондаги қонунчилик талаблари, Қуролли Кучлар тизимлари, уни ислоҳ этиш бўйича норматив-ҳуқуқий база борасида зарур маълумотлар бериш мақсадида ўтказилаётган ҳуқуқий тадбирлар жуда муҳим. Бунда олинган маълумотлар шахсий таркиб орасида таҳлил қилиниб, жойларда ишни ташкил этишда қонун устуворлигини таъминлашга эътиборни янада кучайтириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишига эришилиши маълум қилинди.

Мудофаа вазирлиги ва Тошкент ҳарбий округи ҳарбий прокуратураси ходимлари иштирокида Қуролли Кучлар давлат музейида бўлиб ўтган тадбир ҳамҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг самарадорлигини янада юксалтиришга қаратилди. Тадбир сўнггида “Бирни кўриб, фикр қил...” номли ҳужжатли фильм намойиш этилиб, мавзу юзасидан иштирокчиларнинг мулоҳазалари тингланди.

Темур НАРЗИЕВ,

вазирликнинг ахборот

хизмати раҳбари

“Туркистон-пресс”