2017-11-13 14:25:00

ЧИРОҚЧИДА АНИҚЛАНГАН ЧЕМПИОНЛАР

Жорий йил 11-12 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 320 нафар ўғил-қизлар икки кун давомида белбоғли кураш ва белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича беллашишди.  Мусобақанинг биринчи кунида ёш полвонлар белбоғли курашнинг  классик усулида  ўн бир вазн тоифасида куч синашишди. Дастлаб кураш гиламига 27 кг. вазнли полвонлар таклиф этилди. Мазкур вазн тоифасида Андижон ва Наманган вакиллари Акром Махаматалиев ҳамда Акбаржон Собиржонов финалга қадар бўлган курашда барча рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Эътиборлиси, ҳар иккала полвон ҳам фақат соф “ҳалол” баҳоси билан финалга етиб келишди. Якуний босқичда наманганлик Акром Махаматалиев ўн беш сонияда рақибини енгиб, чемпион бўлишга муваффақ бўлди. Акбаржон Собиржонов эса иккинчи ўрин билан кифояланди. Учинчи ўрин Тоҳиржон Ҳабибуллаев (Наманган) ва Шуҳратбек Қирғизбоев (Андижон)га насиб этди.   Кейинги  вазн тоифаларида ҳам спортчи-ўқувчиларнинг ҳар бир чиқишлари шиддатли тус олди. Белбоғли кураш  мухлислари эса, уларнинг чиқишларини олқишлаб туришди. Демак, ушбу йўналиш ғолиб ва совриндорлари  билан танишамиз.

30 кг. 1. Асадбек Эргашалиев (Фарғона), 2. Ҳабибжон Абдурашидов (Сирдарё), 3. Муҳаммадшароф Жумабоев (Хоразм), 3. Ҳусанбой Абдужабборов (Андижон).

33 кг. 1. Аббос Солижонов (Наманган), 2. Муслимбек Ўктамжонов (Фарғона), 3. Диёрбек Ғанижонов (Наманган), 3. Ҳаётбек Камолиддинов (Фарғона).  

36 кг. 1. Наврўз Муҳаммадалиев (Наманган), 2. Жаҳонгир Эшқўзиев (Сирдарё), 3. Ўрол Сарабеков (Сирдарё), 3. Асомиддин Зокиржонов (Наманган).

40 кг. 1.  Нодиржон Юнусов (Фарғона), 2. Асадбек Мамадалиев (Наманган), 3. Оғабек Жумаев (Сирдарё), 3. Баҳром Сарсенбоев (Қ.Қ.Р).  

44 кг. 1.  Одлижон Фазлиддинов (Наманган), 2. Миржалол Абдимуталибов (Андижон), 3. Элёр Ниёзов (Навоий), 3. Нуржан Ўтибоев (Қ.Қ.Р).  

48 кг. 1. Самандар Анваров (Фарғона), 2. Мирзажон Мирзажонов (Наманган), 3. Ҳусан Абдуллаев (Сирдарё), 3. Сардорбек Содиқжонов (Наманган).

 52 кг. 1. Файзулло Муптуллаев (Қ.Қ.Р), 2. Латифжон Камолиддинов (Хоразм), 3. Карим Ниёзов (Навоий), 3. Соҳибжон Раҳмоналиев (Фарғона).

55 кг. 1. Хуршид Йўлдошев (Андижон), 2. Самандар Норинбоев (Тошкент в.), 3. Жаҳонгир Жумабоев (Тошкент ш.), 3. Самандар Тўламирзаев (Наманган).

 60 кг. 1. Саидрауфхон Ҳабибуллаев ( Тошкент в.), 2. Шаҳзод Аслонов (Сирдарё), 3. Азимжон Йўлдошев (Наманган), 3. Мирсаид Баҳромжонов (Наманган).  

+60 кг. 1. Илёсбек Мирзаҳмедов (Наманган), 2. Муратбек Бахтиёров (Қ.Қ.Р), 3. Умид Ўктамов (Қашқадарё), 3. Жавоҳир Пардаев (Тошкент в.).

Мусобақанинг иккинчи кунида дастлаб   эркин йўналиш бўйича  қизлар ўртасидаги  баҳсларда кучли учликни эгаллаган спортчилар  номи аниқ бўлди:

33 кг. 1.  Жулдиз Каразова (Қ.Қ.Р), 2. Оминахон Турсунова (Фарғона), 3. Зуҳра Қосимова (Тошкент в.), 3. Зулфия Ембергенова (Қ.Қ.Р)

36 кг. 1.  Муслима Аҳмедова (Фарғона), 2. Озода Бекниязова (Қ.Қ.Р), 3. Малоҳат Эгамбердиева (Фарғона), 3. Азиза Бахромова (Наманган).

40 кг. 1. Ясмина Содиқова (Наманган), 2. Каромат Давлитова (Хоразм), 3. Мавлуда Муҳаммаджонова (Андижон), 3. Шоҳсанам Амониёзова (Қ.Қ.Р).

44 кг. 1. Сайёра Муротбоева (Қ.Қ.Р), 2. Гулноза Нурмаматова (Хоразм), 3. Севинч Абдуллажонова (Наманган), 3. Мохира Қаххорова (Андижон).

48 кг. 1.  Мадинабону Йўлдошалиева (Фарғона), 2. Мавлуда Турсунбоева (Тошкент в.), 3. Севинч Абдуллаева (Сирдарё), 3. Сардора Ҳусанбоева (Андижон).

52 кг.1.  Турсуной  Худойбердиева (Сирдарё), 2. Муҳаббат Қодиралиева (Фарғона), 3. Сарвиноз Исмоилова (Хоразм), 3. Моҳинур Раҳмонова (Хоразм).

 +52 кг. 1. Шириной Йўлдошева (Наманган), 2. Дурдона Мирзамаҳмудова (Наманган), 3. Сарвиноз Бердимуратова (Қ.Қ.Р), 3. Айгул Абдимуратова (Қ.Қ.Р). 

 Шунингдек, чемпионатнинг иккинчи кунги беллашувларида ўсмирлар ўртасида эркин йўналиш бўйича 11 та вазнда ҳам мусобақалар қизғин ва муросасиз тарзда ўтди.

Чемпионат якунига етгач, кучли учликни эгаллаган спортчилар медаль, диплом ва  Чироқчи туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ,

“Туркистон-пресс”