2017-11-13 17:47:00

САМБОЧИЛАРИМИЗ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДАН 4ТА МЕДАЛЬ БИЛАН ҚАЙТИШДИ

Сочишаҳрида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Турнирда 90та давлатдан 1000 нафарга яқин спортчи иштирок этди.Ушбу турнирда қатнашган ўзбекистонлик спортчилар 4та медаль қўлга киритишди. 

Жумладан, Неъмат Ёқубов (спорт самбоси) кумуш, Толмас Тўхлиев, Истам Қудратов ва Ҳакимжон Исмоиловлар (жанговор самбо) бронза медалини қўлга киритдилар.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”