2017-11-14 11:23:00

АВИАҚАТНОВ ЧИПТАЛАРИНИ VISA КАРТАЛАРИ ОРҚАЛИ СОТИБ ОЛИШ МУМКИН

Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси  чипталарни Visa карталари орқали онлайн сотишни йўлга қўйди. Тез орада MasterCard, American Express ва бошқа карталар ҳам уланади.Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Миллий авиакомпания Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан ҳамкорликда авиачипталарни халқаро банк карталари орқали онлайн сотишни йўлга қўйиш бўйича лойиҳани якунлади.Шундай қилиб, 10 ноябрдан бошлаб авиачипталар учун Visa карталари орқали тўловларни амалга ошириш мумкин. Кейинги босқичларда MasterCard, American Express ва бошқа карталардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш кўзда тутилган.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”