2017-11-15 18:00:00

ҚИШЛОҚДА ЧИҚИНДИ ТЎПЛАНМАЙДИ БЎЛДИ

Жорий йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомил лаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” гиқарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қошидаги Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Булунғур туман фили али ташкил этилди

– Филиалимиз фаолияти аҳоли ҳамда жисмоний ва юридик шахслар билан шартномалар тузишдан бошланди, – дейди "Тоза ҳудуд" ДУК туман филиали бошлиғи Алишер Шодмонов. – Қисқа фурсатда туманимиздаги 2700 та хонадонда яшовчи 12500 нафар аҳоли, 331 та хўжалик юритувчи субъект билан шартномалар имзоланди. Чиқинди ташувчи 8 та махсус автомашина, ағдарма машина ҳамда юк ортадиган тракторимиз мавжуд. 

Автотранспорт воситалари хар куни белгиланган график асосида аҳоли, корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатмоқда. Чиқиндилар Мингчинор маҳалласи ҳудудида жойлашган чиқиндихона полигонига олиб бориб, сараланади, зарарсизлантириш ва кўмиш ишлари амалга оширилади.

“Туркистон-пресс”