2017-11-15 18:02:00

ТАЭКВОНДО БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ВА КОРЕЯ ЎРТАСИДА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси Ботир Парпиев Корея Республикаси таэквондони ривожлантириш жамғармаси раиси жаноб Ким Санг Тэ билан Меморандум имзолади.

Маросим Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида бўлиб ўтди. Келишувга кўра,ҳар икки мамлакат таэквондо ассоциациялари ўртасида ўзаро тенг ҳуқуқли ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади. 

Шунингдек, ўзбекистонлик таэквондочилар бевосита Корея Республикасида ўз малакаларини ошириш имкониятига эга бўлишади. Ўз ўрнида кореялик таэквондо усталари ҳам ҳамкорлик доирасида юртимизга ташриф буюриб, тажриба алмашишади.

“Туркистон-пресс”