2017-11-16 15:05:00

“НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ”ДА ХАЙРИЯ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Сирдарё вило­ят бўлими ташаббуси билан вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоятдаги қатор ННТлар ҳамкорлигида Гулистон шаҳридаги “Нуронийлар маскани”да ногиронларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбир ўтказилди.

Тадбирда 21 нафар 10 ёшгача бўлган, жисмоний имконияти чекланган болалар ва 4 нафар катталарга ногиронлик аравачалари топширилди.

— Мен Сайхунобод туманидаги «Гулбулоқ» маҳалласида истиқомат қиламан. «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди вилоят бўли­ми ҳамда вилоятдаги барча ташкилотлар, шу жумладан, касаба уюшмалари, партиялар, «Қизил Ярим ой» жами­яти вилоят бўлими фаоллари тез-тез ҳолимдан хабар олиб туришади. Айниқса, фонднинг вилоят бўлими раҳбари Юлдузхон Усмоновадан жуда миннатдорман. Опа деярли ҳар ойда маҳалламизда бўлиб, саломатлигимизни кўздан кечириб, дори-дармонлар билан таъминлаб турибди, — дейди 1-гуруҳ ногирони Адолат Турдибоева.

“Туркистон-пресс”