2017-11-16 15:15:00

АНВАР БОЙНАЗАРОВ АҚШДА РИНГГА ЧИҚАДИ

Профессионал муайтайчимиз Анвар Бойназаров навбатдаги жангини 1 декабрь куни ўтказади.

Спортчимизнинг навбатдаги жанги “Glory 48” турнири доирасида, 1 декабрь куни Нью-Йоркдаги машҳур “Madison Square Garden"да бўлиб ўтади. 

Ўша куни Анварга америкалик Кевин Ван Ностранд рақиблик қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Бойназаров сўнгги жангини франциялик Фабио Пинчага қарши ўтказганди ва иккинчи раундда рақибини нокаутга учратганди. 

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”