2017-11-16 16:06:00

ЖЧ-2018: ҚУРЪАДАН ОЛДИН САВАТЧАЛАР ҚАНДАЙ КЎРИНИШДА?

1 декабрь куни 2018 йил Россияда ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Мундиалга йўлланма олган 32та терма жамоа октябрь ойидаги ФИФА рейтингига асосан 4та саватчага ажратилди. Мезбон Россия автоматик равишда биринчи саватчадан жой олди.

Биринчи саватча: Россия, Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Польша, Франция

Иккинчи саватча: Испания, Перу, Швейцария, Англия, Колумбия, Мексика, Уругвай, Хорватия
Учинчи саватча: Дания, Исландия, Коста-Рика, Швеция, Тунис, Миср, Сенегал, Эрон
Тўртинчи саватча: Сербия, Нигерия, Австралия, Япония, Марокаш, Панама, Жанубий Корея, Саудия Арабистони

Таъкидлаш лозимки, ҳар бир гуруҳдан бир қитъадан фақат биттадан жамоа жой олади. Фақат Европа қитъаси бундан мустасно. Битта гуруҳда Европадан кўпи билан иккита жамоа бўлиши мумкин.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”