2017-11-16 17:07:00

ТОҲИР МАЛИК — “АДОЛАТ” СДП ФРАКЦИЯСИ МЕҲМОНИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари соҳиби Тоҳир Малик билан учрашув бўлиб ўтди. Унда депутатлар, Қонунчилик палатаси Девони ходимлари ва партия фаоллари иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган тадбирда партия фаолиятида амалга оширилаётган ишлар янги босқичга кўтарилётганини эътироф этган ҳолда депутатларнинг сайловчилар, омма билан мулоқотни янада такомиллаштириш бўйича бир қатор амалий таклифларини билдирди.

Адиб ўз сўзида мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси дастуридан келиб чиқиб, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она-Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилётганини таъкидлаб, айни вақтда бу соҳада ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммолар борлиги ва уларни кенг кўламда ҳал этиш зарурлигини билдирди.

Албатта, ушбу вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори муҳим қадам бўлди. Ушбу қарорни ҳаётга самарали татбиқ этиш адабиёт соҳаси вакиллари, ёзувчилар, шоирлар, ноширлар билан бир қаторда депутатлар олдига ҳам улкан вазифалар қўйиши сабабли миллатимизнинг маънавияти шаклланиши, ёшларимизнинг дунёқараши кенгайиши Ватанимизнинг буюк келажаги учун қўйилаётган пойдевор учун барча бирдек  масъул эканлигига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, учрашувда бугунги адабий жараёнлар, китобхонлик тарғиботи, бадиий асарларда замон қаҳрамонларининг акс эттирилиши бўйича қизиқарли таклифлар ўртага ташланиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

“Туркистон-пресс”