2017-11-16 18:18:00

АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ “ФИДОКОРОНА ХИЗМАТЛАРИ УЧУН” ОРДЕНИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловни “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Ниғматилла Йўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Умар Исмоилов 2017 йил 16 ноябрь куни мамлакатимиз раҳбари топшириғига кўра Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга “Фидокорона хизматлари учун” орденини топширдилар. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда.

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳамлашдаги улкан хизматлари, Ўзбекистон манфаатларини халқаро майдонда ҳимоя қилиш ва илгари суришдаги кўп йиллик самарали меҳнати ва 70 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирини юқори давлат нишони билан мукофотлади.

“Туркистон-пресс”

Анвар Илёсов (“Жаҳон” АА) олган сурат.