2017-11-17 14:30:00

ЎЗБЕКИСТОН МУДОФАА ВАЗИРИ ОЗАРБАЙЖОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов 15 ноябрь куни расмий ташриф билан Озарбайжонга ташриф буюрди, деб хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

16 ноябрь куни Озарбайжон мудофаа вазири Закир Гасанов билан бўлиб ўтган музокаралардан ҳарбий, ҳарбий-техник, ҳарбий таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Газета.uz” сайтининг Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра таяниб хабар беришича, томонлар 2018 йилда икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолаган.

“Туркистон-пресс”