2017-11-17 15:14:00

“ЁШ ЛИБЕРАЛЛАР” КЛУБИда ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши томонидан Гулистон давлат университетида “Ёш либераллар” клуби аъзоларининг  ўқув-семинари  ташкил этилди.

Ўқув-семинарда координаторлар Инара Асанова, Маҳлиё Сарибоева, Лола Мустафоева, Гулчарос Розиқова, Соҳибжамол Ҳасановалар дебатларни ташкил этиш, дебат иштирокчиларнинг вазифалари, регламент ҳақида иштирокчиларга батафсил тушунчалар бериб ўтдилар.

Семинарда спикерлар уч нафардан иккита жамоага бўлиниб “Талабалар ўқиш даврида ҳам ишлаши керак” мавзусида ўзаро баҳс олиб бордилар. Маҳлиё Сарибоева, Инара Асанова ва Икром Баҳодировлар “Тасдиқ” позициясида, Лола Мустафоева, Достон Эргашев ва Гулчарос Розиқовалар “Инкор” позициясида баҳслашишди.

Жойларда “Ёш либераллар” клуби томонидан ташкил этилаётган бундай дебатларда орттирилган тажрибалар бўлажак депутатлар учун айни муддао бўлмоқда.

Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг фикрлари тингланиб, дебатларга оид саволларига  жавоблар берилди.

“Туркистон-пресс”