2017-11-17 15:19:00

КАСАЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛГАН АФЗАЛ

Бугун юртимизда тиббиёт тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар инсон манфаатларига, унинг фаровон турмуши ва ҳаёт сифатини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Бу каби ишлар самарасини юксалтириш ва фуқароларимиз орасида соғлом турмуш тарзини шакиллантириш, зарарли одатларга чек қўйиш орқали келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олишда жойларда тиббиёт ходимлари томонидан ташкил этилаётган давра суҳбатларида ижобий самара бермоқда.

Жумладан, Навоий кончилик коллежида 14 ноябрь— Халқаро диабетга қарши кураш куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.

Унда вилоят эндокринология диспансери мутахассислари иштирок этиб, ўқувчи-ёшларга қандли диабет модда алмашинуви касаллиги бўлиб, бунда қон таркибидаги қанд, яъни глюкоза миқдори сурункали ортиб бориши, келиб чиқиш сабаблари, кимлар бу касалликка чалиниши мумкинлиги, унинг белгилари, асоратлари ҳақида батафсил тушунча беришди.

Шунингдек, соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилиш, тўғри овқатланиш, доимо жисмонан фаол бўлиш, зарарли одатлар ҳисобланган чекиш ҳамда спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик қандли диабетни олдини олишнинг энг самарали йўллари эканлиги борасида иштрокчиларга тегишли тавсиялар берди.

“Туркистон-пресс”