2017-11-17 19:39:00

ЎЗБЕКИСТОН ТОҒ-КОН ТАРМОҒИ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА

Жорий йилнинг 15-17 ноябрь кунлари Тошкентда "Тоғ-кон ускуналари, руда ва минералларни қазиб олиш ва бойитиш– «MiningWorld Uzbekistan 2017» 12-Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

“MiningWorld Uzbekistan” кўргазмаси тоғ-кон, геология, геологоразведка техникаси ва ускуналарининг минглаб халқаро ва маҳаллий харидорлари ва етказиб берувчилари ўртасида очиқ мулоқот, янги амалий алоқалар ўрнатиш учун платформа вазифасини ўтади.

Кўргазманинг мавзулар қамрови бўйича ноёб экспозицияси тармоқ мутахассислари ва тадбиркорлари учун сўнгги ишланмалар, технологиялар, энг янги ускуналар ва металлга ишлов бериш соҳасидаги инновацион тизимлар билан танишиш, замонавий дастгоҳларнинг техник хусусиятлари ва афзалликлари билан яыиндан танишиш имконини берди. Бундан ташқари, ўнлаб ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар бир майдонда йиғилиб, ыандай техник воситалар ишлаб чиқарилаётгани, истиқбол учун қандай ишланмалар мавжудлиги, истеъмолчилар орасида нималар талабгор эканини билиб олишди.

Бугунги кунда тоғ- кон тармоғи миллий иқтисодиётнинг стратегик муҳим устунлари орасидан жой олган. Шу муносабат билан 12 йил давомида ўтказиб келинаётган кўргазма республиканинг геологоразведка ва тоғ-кон тармоғига етакчи хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш ишларига қулайликлар яратмоқда.

Хорижий тадбикорларнинг Ўзбекистонга қизиқишини уларнинг фаоллиги ёрқин намоён этди – кўргазма иштирокчиларининг 90 фоизини хориж давлатлари компаниялари вакилларидан иборат бщлди.

Бу йил экспозицияларни Австралия, Белгия, Германия, Дания, Испания, Қозоғистон, Хитой, Латвия, Бирлашган Араб Амирликлари, Польша, Россия, Ўзбекистон, Украина, Швейцария Жанубий Корея каби 15 мамлакатнинг 42та компанияси тақдим этди.

Кўргазманинг қуйидаги тармоқлари айниқса кенг тақдим этилди: майдалаш ва янчиш ускуналари, фойдали қазилма бойликларини бойитиш, сочилувчан материалларни ташиш ҳамда конлар ва руда конларини автоматлаштириш.

«MiningWorld Uzbekistan» кўргазмасининг муваффақият билан ўтишига мазмунга бой амалий дастур ҳам кўмак берди. Унда Ўзбекистонда бизнесни кенгайтириш, тоғ-кон тармоғининг бутун жаҳонга таниқли бўлган компаниялари билан янги алоқалар ўрнатиш ва амалий муносабатларни йўлга қўйиш учун имкониятлар тақдим этиладиган тақдимотлар, маърузалар ва семинарлар шаклидаги мунозаралар ташкил этилди. “FLSmidth” (Дания), “Вист Азия” (Қозоғистон), “Thoroughtec Simulation” (Россия) ва бошқа компаниялар тоғ-кон саноати соҳасидаги энг янги ечимлар, профессионал тайёргарлик учун рақамли технологиялар ва усулларни қўллаш, тоғ-кон ускуналарини ишлатиш бўйича мутахассисларни аттестациядан ўтказиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, ишлаб чиқараётган ускуналари билан иштирокчиларни таништирдилар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, “Ўзэкспомарказ” кўргазма ўтказилишига расмий кўмак берди.

Ўролбек ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”.