2017-11-21 16:36:00

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР САМАРА БЕРМОҚДА

Президентимизнинг тиббиёт тизимидаги фаолиятни янада такомиллаштириш юзасидан қабул қилган фармонлари ва қарорлари ижросидан келиб чиқан ҳолда бугун барча ҳудудларда комплекс чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи тиббий-санитария бўғини, қишлоқ врачлик пунктларининг, оилавий поликлиникаларнинг фаолияти янада такомиллашмоқда. Патронаж хизмати ва касалликлар профилактикасини яхшилаш орқали аҳоли саломатлигини ҳамда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг тиббий билимларини мустаҳкамлаш, тиббиёт тизими ходимларининг малакасини ошириш мақсадида амалий ишлар олиб борилаяпти.

Бу борада Хоразм вилоятида ҳам қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ортиб бормоқда.

Биргина вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 21 та бўлимда тажрибали тиббиёт ходимлари беморларнинг тезроқ соғайиши, саломатлиги тикланиши йўлида масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда кеча-ю кундуз меҳнат қилмоқдалар. Шифокорлар ўз бурчларини тўлақонли бажаришлари учун тиббиёт муассасаси барча замонавий техника ва лабаратория воситалари билан таъминланган.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”